Тумандаги барча идора, корхона, ташкилот раҳбарларига

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларнинг  иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича  биринчи навбатда чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони, 2020 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси коронавирус инфекцияси  кенг тарқалишининг  олдини олишга  доир  қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги ПҚ-4649-сонли қарори  ва Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси  тарқалишига  қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорига асосан коронавирус инфекцияси  “COVID-19” муносабати билан  Ўзбекистон Республикасида карантин эълон қилинган.

Эълон қилинган карантин вақтида мулкчилик шаклидан қатъий назар барча давлат органлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар (озиқ-овқат, дорихона ва биринчи навбатда хизмат кўрсатувчи) учун иш режимининг муқобил вариантларига ўтиш белгиланган.

Шу сабабли, Республикада санитария-эпидемиологик осойишталикни  таъминлаш мақсадида,  Қўшкўпир туман ҳокимлигида хат-ҳужжатларни ва хизматга оид барча ёзишмаларни қоғоз кўринишида  айланиши вақтинча тўхтатилади.

Ҳужжатлар фақат-“Корхона ва Селектор” тизими орқали “Қўшкўпир тумани ҳокимлиги”,  “E-xat” ҳимояланган электрон ахборот тизими орқали koshkopir.1@exat.uz    ёки   kushkupir.t@inbox.uz   расмий электрон почтаси  орқали амалга оширилишини маълум қиламиз.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади ва мурожаатлар kushkupirhokim.1@inbox.uz   электрон кўринишида электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Мурожаат учун телефонлар:

-(62)-329-52-53

-(99)-779-24-29

                   Қўшкўпир туман ҳокими:                                                      Ж.Рахимов


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари