Тумани Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бошқариб борди.


Сессия кун тартибида камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳитни яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича масалалар кўриб чиқилди.


Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Одилбек Артиқовнинг коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш-тарзи оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг вақтинчалик тартиби билан айрим камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш тўғрисидаги ахбороти тингланди.


Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари