Арзонлаштирилган шаҳобчаларнинг барчаси карантин коидаларига тўлиқ риоя килинган, накд пулсиз, пластик терминал орқали савдо қилиш йўлга қўйилган, шунингдек, кўчма савдони амалга ошириш учун махсус транспорт фаолият кўрсатмоқда. Ушбу хизмат нафақат шаҳобча субъектлари, балки маҳаллаларнинг барча кўчаларида истиқомад қилувчи хонадонлар учун ҳам қулайлик яратиб бермоқда. Фуқаролар озиқ-овқат маҳсулотларини кўчага чиқмасдан, арзон нархда, овворагарчиликларсиз сотиб олиш имкониятига эга бўлмоқдалар.