УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Туманимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ”Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Туманимизда узоқ йиллар эл-юрт учун самарали хизмат қилган меҳнат фахрийлари, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуриш учун таклиф этилди. Тадбирда туман ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб туманимизда истиқлол йилларида, айниқса кейинги беш йилда эришилган ютуқлар, амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини аниқ рақамлар, ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб берди. Тадбирда сўз олган нуронийлар ҳамда ёшлар вакиллари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар. Учрашув дилкаш суҳбатлар, дилрабо куй-қўшиқлар билан давом этди. Тадбир иштирокчиларига туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари