УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

 

Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол этиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бинобарин, буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчидир.

Қўшкўпир туманида тизимда кўп йиллар мобайнида хизмат қилган, фахрий ходимлар билан ёшларнинг “Уч авлод учрашуви” ташкил этиш тизимли равишда йўлга қўйилган бўлиб, навбатдаги учрашув тадбири "Жаннат" тўйхонасида ўтказилди.

Ташкил этилган "Уч авлод учрашуви"да туман сектор раҳбарлари, кекса нуронийлар ҳамда ўрта, ёш авлод вакиллари иштирок этишиб, тўкин дастурхон атрофида жам бўлишди.

Туман маданият бўлими ходимлари  томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

Учрашув якунида барча маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, нуроний отахонлар ва онахонлар, шунингдек фаол ёшлар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари