Тадбирга уч авлод ваклларидан иборат кекса отахон ва онахонлар, ўрта ёш вакиллари ва фаол, ташаббускор ёшлар таклиф этилдилар.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Сайёра Худайберганова иштирок этиб, барча элдошларимизни тобора яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнаси билан қутлади. Сўнгра, фахрийлар сўзга чиқиб, тилак ва истакларини, бугунгидек тинч ва осойишта кунларимиз қадрига етиб яшаш кераклигини тиладилар.
Ҳар бир сектор ҳудудида ўтказилаётган "Уч авлод учрашуви" тадбирлари давомида кексаларимизнинг улуғланиши билан бирга олиб бораётган жонкуярлик ишлари тадбирдаги ҳар бир ёш авлод учун ибрат мактаби бўлмоқда. Тадбир сўнгида меҳмонларга туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.