УЙ-ЖОЙЛАР КАЛИТИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ
Бугун Президентимиз томонидан хотин-қизлар ҳамда фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган сиёсатни ижросини таъминлаш мақсадида 10 нафар хотин-қизларга ҳамда 12 нафар ёшларга субсидия асосида кредитнинг бошланғич бадали тўлаб берилган ҳолда “Ёвғир” маҳалласида барча қулай шарт-шароитларга эга уй-жойлар калити ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қурбонов, вилоят ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Г.Қурбанбаева, туман ҳокими Ж.Рахимов, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик иштирок этди. Тантанали ташкил қилинган тадбирда уй эгалари махсус сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ