ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМЧИЛАР ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМЧИЛАР ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

 Маълумки, вилоят Прокуратураси органлари ходимлари томонидан мактабгача таълим ташкилоти ва умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга сифатли таълим берилишини таъминлаш, таълим муассасаларини фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаб уларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Қўшкўпир туманида 54 та умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 30 та мактабгача таълим ташкилотига вилоят ҳамда туман Прокуратураси ҳодимлари ҳуқуқий ёрдамчилар сифатида бириктирилган. Ҳуқуқий ёрдамчилар томонидан бугунги кунгача мактабларда жами 164 та муаммо аниқланган бўлиб, шунда 156 таси бартараф қилинди. Мактабгача таълим ташкилотларида 70 та муаммо аниқланиб, шундан 60 тасига ечим топилди. Қолган масалалар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари