ЎҚУВ –СЕМИНАР БОШЛАНДИ

Қўшкўпир тумани Давлат хизматлари марказида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар:1+1”дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича ўқув курслари бошланди.

Ўқув курсларида ёшлар муваффақиятга эришган тадбиркорларни иш фаолиятлари билан танишиб тадбиркорлик соҳасига оид бир қатор имтиёзлар ҳақида тушунчага эга бўлмоқдалар. Ўқув –семинар 6 кун давом этиб, лойиҳа якунида семинарда муваффақиятли иштирок этган фаол ёшларга сертификатлар топширилиши режалаштирилган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари