ЎҚУВ-СЕМИНАР - СИЁСИЙ ЖАРАЁН МОҲИЯТИГА ҚАРАТИЛДИ

Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Бугун Қўшкўпир туманидаги Маданият маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 21 август кунги 42 - ХДФУ - сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари раиси ўринбосарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Сайёра Худайберганова иштирок этиб, олдимизда кутилаётган энг муҳим сиёсий жараён-Президент сайловини очиқ ва ошкоралиги, шаффофлигини ҳамда сайловчиларни фаоллигини таъминлашда маҳалла раиси ва ўринбосарларининг ўрни катта эканлиги хусусида тушунтириш бериб ўтди.

Шу билан бирга, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, сайловчиларни рўйхатга олиш жараёнларида фаоллик билан ёндошиш бўйича кўплаб кўрсатмалар бериб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар сайлов қонунчилигига оид саволларига жавоблар олдилар.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари