ЎҚУВ СЕМИНАРНИНГ 2-КУНИ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги фармон ва қарори ижросини таъминлаш мақсадида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича экспертлар учун ўқув семинар ташкил қилинган. 

Онлайн тарзда ташкил этилган ўқув семинарнинг 2-кунида мутахассислар томонидан маҳаллаларда ишсиз аёлларни ўзини ўзи банд қилишни ташкил этиш ва солиқ имтиёзлари, банд бўлмаган аҳолини муносиб иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, ҳақ тўланадиган вақтинчалик ишларга жалб этиш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш, хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш каби бир қанча мавзуларлар юзасидан иштирокчиларга тушунтириш ва тавсиялар бериб ўтилмоқда.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари