ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯНГИ ТУҲФА
Қўшкўпир туманидаги 4-сон умутаълим мактаби бугун янги ва замонавий жиҳозлар, қулай шарт-шароитлар биолан таъминланган ҳолда фойдаланишга топширилди. Олдинги ҳолатидан ҳар жиҳатдан катта фарқ қиладиган мактабнинг айни ҳозирги қиёфаси барча ўқувчилар учун катта совға бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Кенг ва ёруғ хоналар, ҳар бир синф хонасига келтирилган янги доскалар, стол ва стуллар, ошхонадаги шароитларнинг яхшиланиши ўқувчиларнинг қувончини ошириб, кайфиятига таъсир қилганини сезиш қийин эмас. Бу албатта, ўқувчи-ёшларнинг яхши билим олиши, ўрганганларини мустаҳкамлашига замин яратиши шубҳасиз.
Энг қувонарлиси шуки, мактаб биносида ўқувчиларнинг ижодий қобилият ва истеъдодларини оширишга хизмат қиладиган радио ташкил қилинди. Эндиликда ўқувчиларнинг ҳар куни, ҳафтада эришган ютуқлари, тадбирлардаги фаол иштироклари радио орқали эфирга узатилади.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ