ЎРГАНИШ
Бугунги кунда таълим соҳасига, айниқса, ёшларнинг сифатли таълим олиш жараёнига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг билим олишлари учун ҳар томонлама имкониятлар яратилмоқда. Қўшкўпир туманида ташкил қилинаётган янги ихтисослаштирилган мактаб ҳам бунинг яққол намунасидир.
Туман прокурори, Адлия масҳалатчиси Б.Матрасулов ушбу мактабнинг қурилиш жараёнлари, ўқувчи-ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитларни кўздан кечириб, жараён юзасидан ўзининг керакли тавсияларини берди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати