Қўшкўпир туман ҳокимининг Маънавий, маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эшчанова ишчи гуруҳ ҳамкорлигида, жумладан, ДСИ ҳодими билан биргаликда туман марказидаги ва Қўшкўпир-Шовот йўналишидаги ташқи ёзувлар, реклама ва баннерларнинг давлат тили қонуни талабларига мослигини ўргандилар ва бу бўйича ишлар олиб бордилар.
Ўрганиш давомида тегишли корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимларига ҳамда тадбиркорларга тушунтиришлар олиб борилди, йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг айримлари жойида ҳал қилинди, қолганларини бартараф қилиш бўйича муддат белгиланди.
Айрим объектлардаги пешлавҳалар эскирганлиги ҳамда қонун талабларига мос бўлмаганлиги сабабли шу вақтнинг ўзида олиб ташланди. Ўрганишлар изчиллик билан давом этмоқда.