ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ - БУЮК ДАВЛАТ!
ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ - БУЮК ДАВЛАТ!
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг Қўшма мажлисидаги нутқи мазмун моҳияти жиҳатидан барчамизда катта таассуротлар қолдирди десам муболаға бўлмайди.
Кенг қамровли маърузада Президент томонидан қайта таъкидланган “инсон қадри улуғ”, “инсон манфаати- ҳар нарсадан устун” каби иборалари нафақат ҳикматга балки, жамиятда олиб борилаётган изчил сиёсатнинг туб моҳиятига айланиб улгурган.
Айтиш жоизки, кейинги беш йил ичида фуқароларимиз халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ўзгариш, ҳар бир инсонни ҳаётдан рози бўлиб яшашида илгари сурилаётган ислоҳотларни чуқур англаб ҳис қилиб турибди. Демократик жараёнлар ҳам жадаллик билан этмоқда. Юртбошимиз таъкидлаганидек, бу йилги сайловлар ҳақиқатан ҳам демократия кўзгуси асносида ўтгани, халқимизнинг ўз ҳоҳиш-истагини эмин-эркин ифода этиши учун шароитлар яратилганини гувоҳи бўлдик. Халқаро экспертлар, 1000 нафардан ортиқ хорижий журналистлар, маҳаллий ОАВ вакиллари буни алоҳида эътироф этиб, сайлов жараёнларини ёритиб боришга муваффақ бўлдилар.
Президентимиз ўз маърузасида юқоридаги масалалар ҳақида ҳам тўхталиб ўз муносабатини билдириб ўтди. Шунингдек сайлов жараёнларида сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар билан рақиб сифатида иштирок этган бўлсалар, сайловдан сўнг улар билан ҳамкорликда иш олиб боришини, улар томонидан илгари сурилган яхши ташаббусларни жамият ҳаётига татбиқ қилишини билдирди. Зеро барчанинг мақсади бир- Янги Ўзбекистонни барпо қилишдир дея таъкидлади.
Айнан ушбу маърузада Янги Ўзбекистонни қандай барпо этиш йўналишлари белгилаб кўрсатилди. Барча соҳаларда янгиланишлар, ислоҳотлар давом этиши, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигига янги технологияларни жорий қилиш, таълим, тиббиёт соҳасини юксалтириш, тадбиркорликни ривожланти риш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб қувватлаш, суд ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни давом эттириш, демократик жараёнлар, сўз эркинлигини таъминлаш каби масалаларга эътибор ва буларни амалга ошириш механизмлари чуқур таҳлил этилиб, амалга ошириш зарур бўлган вазифалар белгилаб кўрсатилди. Шунингдек халқаро муносабатлар масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси белгиланди. Президент томонидан илгари сурилган Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилган ишлар эндиликда тараққиёт стратегиясига асосида давом этиши етти йўналишда амалга оширилиши назарда тутилмоқда.
Маърузани тинглаган ҳар бир фуқаро қалбида ғурур-ифтихор туйғулари уйғонади. Шу билан бирга биз депутатларга ҳам масъулиятли вазифалар белгиланмоқда. Қонун ва қарорларнинг ҳудудлардаги ижроси юзасидан назорат ишлари олиб боришимиз, янги ташаббуслар, ғоялар орқали Янги Ўзбекистонни барпо этишга эришамиз деган умиддаман
Муборак Аҳмедова
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати