Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига яратилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳим эканлигини ҳамда қарор мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида Қўшкўпир туман ҳокимлигининг кичик залида вилоят прокурорининг ўринбосари Е.Каипбергенов, туман ҳокими ўринбосари Х.Раҳимов, туман прокурори М.Хожаев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Бердиев, вилоят прокуратураси 10.2-бўлим бошлиғи Т.Атаниязовлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Унда аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, раҳбарлар ва масъул ходимлар, тадбиркорлар ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги фуқаролар иштирок этдилар.
Учрашув давомида фармон ижросини таъминлаш, фойдаланилмаётган бўш бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш йўллари тушунтириб берилди. Йиғилганлар томонидан берилган савол ва муаммоларга атрофлича жавоб берилди. Шунингдек, фуқаролардан Худайберган Бобожонов, Озодбой Машарипов, Одамбой Исроилов ва бошқалар томонидан фикр ва таклифлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилди.