Уйда туғилган болаларга туғилганлик тўғрисида гувоҳнома

Менинг иккинчи фарзандим уйда туғилган.
Ҳали гувоҳнома олганимиз йўқ.
Бундай ҳолатда гувоҳнома олиш тартиби қандай?

Оила кодексининг 205-моддасида болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онасининг бирининг доимий яшаш жойидаги ФҲДЁ органида туғилиши 1(бир) ой муддат ичида амалга оширилиши лозим. Боланинг туғилганлигини қайд этиш учун боланинг ота-онасининг никоҳ гувоҳномаси, тиббий маълумотнома ҳамда ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида қайд этилиши белгилаб қўйилган.
Айрим ҳолатларда болалар уйда туғилади яъни, тиббий ёрдамсиз туғилса, бунда участка шифокори томонидан далолатнома тузилиб, тузилган далолатнома асосида тиббий маълумотнома қайд этилади. Ва шу билан бирга боланинг туғилиши қайд этилади. Баъзи ҳолатларда бола уйда туғилганлиги тўғрисидаги далолатномалар шифокорлар томонидан тузилмаган ҳолатларда ва 16 ёшдан ошган болалрнинг туғилишини қайд этиш фақат фуқаролик судларининг ҳал қилув қарорлари асосида амалга оширилади.

Нуржанова Мавлуда, туман ФҲДЁ бўлими мудираси.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари