Ўқув-семинарда сиёсий билимни оширдилар
Жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайлов жараёнларига Қўшкўпир туманида ҳам қизғин тайёргарлик ишлари кўрилган эди. Ҳар бир ОСК ва УСК (округ сайлов комиссияси ва участка сайлов комиссия) ларининг камида 2 нафардан иборат аъзолари ва операторларни ўқитиш мақсадида ташкил этилган семинар-тренинглар муваффақиятли якунланди. Семинар иштирокчилари замонавий технологиялар асосида машғулотларни ўргандилар ва малакали мутахассислар томонидан керакли тавсияларга эга бўлдилар.