Қўшкўпир тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда ЎзМТДП туман Кенгаши билан ҳамкорлигида 8-сон мактабда учрашув ўтказилди. Унда спорт соҳасида қабул қилинаётган қарорлар ва фармонларнинг мазмун-моҳияти асосан нималардан иборат эканлиги айтиб ўтилди. Ўқувчи-ёшлар очиқ мулоқот давомида ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар. Асосли жавоблардан сўнг эса уларнинг спорт соҳасида юқори натижаларни қўлга киритиб келаётган ёш спортчиларга нисбатан ҳаваси янада уйғонди.