Ўқувчиларга 4млн. сўмлик ўқув-қуроллари етказиб берилди

Бугунги пандемия шароитида масофадан туриб онлайн таълим олаётган ўқувчи-ёшлар карантин бўлишига қарамасдан ўз устида мунтазам ишлаб, ўқиш жараёнини юқори савияда олиб бормоқдалар. Улар турли хил мавзудаги онлайн танловларда иштирок этиб, яхши натижаларни қўлга киритмоқдалар. Ўқувчиларни ҳар томондан рағбатлантириш, маънавий-моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш мақсадида уларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши томонидан ўқув қуроллари етказиб берилди.

Беш ташаббус лойиҳси доирасида эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож жами 50 та хонадон фарзандларига, яъни, 50 нафар ўқувчи-ёшларга 4 млн. сўмлик ўқув қуроллари тарқатилди. Бу орқали бир томондан хонадоннинг моддий томонлама маблағи тежалган бўлса, иккинчи томондан ўқувчиларнинг бундан кейин янада яхши ўқишлари, мукаммал таълимга эришишларига замин яратилди. Беш ташаббус лойиҳси доирасида амалга оширилган саховат ишлари барчани бирдек қувонтирди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари