Ўрганиш
Бугун туман прокурори, Адлия маслаҳатчиси Б.Матрасулов туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, у ердаги иссиқлиқ тизими, электр энергияси, атроф-муҳитдаги санитария ҳолатлари бўйича ўрганиш олиб борди.
Шунингдек, дорихоналардаги дорилар етарлигиги, уларнинг яроқлилик муддатлари ва санитария-гигиена талабларига жавоб бериш ҳолатларини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати