ЎзЛиДеП тарғибот учрашуви
ЎзЛиДеП 124-Қўшкўпир сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Дурдона Қобулованинг 39, 23, 29, 25-сон ўрта умутаълим мактабларида ўз сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда маҳаллалар аҳли, партия фаоллари, ёшлар иштирок этдилар. Сайловолди тарғибот учрашувида номзод дастурига киритилган йўналишлар ва режалар билан таништириб ўтди. Савол-жавоб асосида ўтказилган тарғибот учрашуви барчани сайловда фаол иштирок этишга ундади.