ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА
Бугун туман Маданият марказида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ўрозметов сўзга чиқиб, хизмат бурчини ўтаётган барча ҳарбийларни, қолаверса, шу азиз Ватан остонасини асрашга ўз ҳиссасини қўшаётган чин маънодаги ватанпарварларни “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан муборакбод этди. Шунингдек, тадбир давомида ҳарбий бўлишни мақсад қилган ўқувчи-ёшлар томонидан пухта тайёрланган жанговор чиқишлар, рақслар ва байрамона куй-қўшиқлар тадбирга йиғилган барчага манзур бўлди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ