ВАТАНГА ХИЗМАТ - ОЛИЙ ФАЗИЛАТ
Қўшкўпир туман мактабгача таълим бўлимида туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи, Маънавият ва маърифат маркази бўлими, “Ҳаёт кўзгуси” таҳририяти ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 28 йиллиги ҳамда “Ватан химоячилари куни” муносабати билан “Ватанга хизмат - олий фазилат” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ҳамкорлар сўзга чиқиб, эртамиз эгаларининг қалбида болалигиданоқ ҳарбий ватанпарварликка меҳр-мухаббат уйғотиш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш ва миллий қадриятларимизга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш, юртимиз тинчлигини сақлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлиги таъкидлаб ўтилди. Бундай меҳр, садоқат, фидоийликка эга бўлиш учун эса доимо китоб билан ҳамнафас бўлиб, фарзандларни аввало оилада, кейин мактабгача таълим ташкилотларида тарбиявий аҳамиятга эга эртак китоблар ўқишга жалб қилиш, қизиқтириш кераклиги айтиб ўтилди.
Тадбирда мактабгача таълим бўлими ходимлари, МТТ педагог ходимлари ва 29 нафар МТТ раҳбарлари иштирок этдилар.