Ҳар бир қалбда ўз халқининг жажжи қиёфаси яшайди, -деб ёзган эди таниқли немис адиби Густав Фрейтаг. Ватанга, юртга бўлган меҳр, садоқатнинг асл боиси шудир эҳтимол?! Бугунги кунда инсонлар қалбига йўл топиш, дарду ташвишларини тинглаш, уларнинг муаммоларига ечим топишга қаратилган улуғвор ишлар ҳакида кўп гапириш мумкун. Манашу эзгуликлар, хайрли ташаббуслар қаердан куч олмоқда? Албатта, қалбдан! Ватанга, халққа дахлдорлик ҳиссидан! Кейинги бир неча йил ичида юртимизда бўлаётган ўзгаришлар дунё ҳамжамиятида катта қизиқишлар уйғотгани сир эмас. Шаҳару қишлоқлар қиёфасига кўшилиб инсонларнинг дунёқараши, фикрлаши тубдан ўзгармоқда. Буни эса одамларнинг юз-у кўзларидаги кулгу, қалбидаги қувонч ва шодликдан англаш қийин эмас.