Ватан ҳақида сўз кетар экан, аввало муқаддас ва мўътабар тупроғимиз, олтин остонамиз кўз олдимизда гавдаланади. Бугунги кунда келажак авлод қалби ва онгида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, миллий қадрият ва анъаналаримизга бўлган меҳр-муҳаббатни шакллантириш борасида мактабгача таълим ёшдаги ҳамда мактаб ёшдаги болалар ўртасида турли мавзуларда тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ўқувчиларга Ватан озодлиги учун жонини фидо қилган Тўмарис, Широқ, Спитамен, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик сингари халқимизнинг жасур фарзандлари намуна сифатида талқин этилиб, уларнинг мардонавор жасоратлари чуқур ўргатилмоқда. Масалан, бобомиз Нажмиддин Кубронинг ўчмас жасорати замирида она Ватанга чексиз муҳаббат ва садоқат туйғуси ётади. Шуни ҳам бир эслайлик, “Юртим, Туроним, сендан айрилмоқ — менинг ўлимим, сенинг учун ўлмоқ — менинг тириклигимдур”, дея қалам тебратган Фитратнинг ушбу сўзларида ҳам ватанпарвар инсоннинг қалб нолалари ифодасини топган