Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бугун “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган Қўшкўпир тумани “Кўназей” маҳалласидаги истиқболли ишлар билан танишиш баробарида туман марказида барча қулай шарт-шароитларга эга, замон талабларига жавоб бера оладиган “Жайҳун” савдо мажмуаси шароитлари билан танишди.
Буюм бозори, деҳқон бозори, чорва ва парранда бозорларини ўз ичига олган марказий “Жайҳун” савдо мажмуаси қурилиш услубини кўздан кечирди. Шу билан бирга туман, шаҳар ҳокимларига бошқа туман ва шаҳарларда ҳам анашундай замонавий савдо марказлари ташкил қилиш бўйича тавсиялар берди.