Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган масалаларини ўрганиш ва жойида ҳал қилишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилган. Бу эса раҳбарларнинг энг чекка ва олис ҳудудларга бориб ўтказаётган сайёр қабуллари, аҳоли билан млоқотларида намоён бўлмоқда.
Кеча, яъни, 3 декабрь куни вилоят ҳокими Ф.Эрманов Қўшкўпир туманининг энг олис ва чекка ҳудудида жойлашган Ўзбекёп қишлоғи “Ваҳимчи” маҳалласида ҳамда Хосиён қишлоғи “Хосиён” маҳалласида ўзининг навбатдаги оммавий сайёр қабулини ўтказди. Унда Қўшкўпир туман ҳокими, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Сайёр қабулда ҳар маҳалладан 100 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, уларнинг муаммолари, қийнаётган масалалари бирма-бир тингланди. Зулфия Отамуродова, Анажон Яқубова, Икром Ортиқов, Аҳмед Искандаров, Бектурди Раматов, Зевар Аниёзова каби фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, йўл, соғлиқ билан боғлиқ масалалар айтилди. Мурожаатнинг аксарияти жойида ҳал қилинди, ечими вақт талаб этадиган муаммолар юзасидан аҳолига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Шунингдек, учрашув давомида вилоят ҳокими томонидан истиқболдаги ишлар бўйича аҳолига маълумот берилди.