ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ

         Бугун вилоят ҳокими Ф.Эрманов Қўшкўпир туманидаги Незахос маҳалласида ўзининг навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда вилоят ва Қўшкўпир туманидаги тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулга нафақат қўшкўпирлик, балки барча туманлардан фуқаролар етиб келдилар. Уларнинг мурожаатлари эътибор марказида бўлиб, бирма-бир тингланди.

         -Неварам олий таълим муассасасида таҳсил олади, -дейди Незахос маҳалласида истиқомат қилувчи Олим Юсупов. –Неварамнинг шартнома пулини тўлашда қийналяпмиз. Моддий кўмак беришингизни сўрайман.

         Бундай мурожаат бир фуқаро томонидан билдирилган бўлса, бошқа фуқаролар томонидан ҳам йўлнинг таъмирланиши, ишга жойлашиш, турар жойга эгалик ҳуқуқини белгилаб беришдаги ва  уй-жой билан боғлиқ муаммолар айтилди.

         Шунингдек, фуқаро Умида Раҳматова томонидан ногирон болаларни даволаш мақсадида шифохона очиш истаги билдирилди.  Шу сабабдан  бинога зарурати борлиги айтилди. Озод Болтаев томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаси ташкил этиш таклифлари айтилди. Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир муаммо ва таклифлар эшитилди.  Уларнинг ижобий ечими бўйича тегишли муассаса, корхона ва ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ берилди. Мурожаатларнинг кўпи шу ернинг ўзида ҳал қилинди.

     


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари