Ватан тараққиётига-менинг ҳисса

“Ватан тараққиётига-менинг ҳиссам”
кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Қўшкўпир туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Ёшлар иттифоқи сардорлар кенгаши ҳамда 10-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилган танловга тумандаги 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли ва истеъдодли ёшлар таклиф қилиндилар.

 “Адабиёт ва публицистика”, “Миллий мақом ва миллий эстрада”, “Тасвирий ва амалий санъат” йўналишлари бўйича ўқувчилар ўз иқтидорларини намойиш этдилар. Танловни ўтказишдан асосий мақсад  ҳам илм - фан, санъат, маданият, бадиий ижодга қизиқувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улардаги иқтидор ва истеъдодни юзага чиқаришдан иборатдир.

Танловда Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси М. Тиллаева сўзга чиқиб, танлов истеъдодли ёшлар учун катта имконият эканлигини алоҳида  таъкидлади.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари