Бугун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов ҳамда Ўзмиллийбанк бошқарув раиси ўринбосари Аброр Муҳамедханов Қўшкўпир туманида бўлиб, маҳалла раислари билан учрашдилар.
Қўшкўпир туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтган учрашувда вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Ҳурмат Матрасулов, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Учрашув давомида Вазир томонидан иш берувчи ҳамда ишсиз фуқароларга меҳнат органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, шунингдек, жамоат ишларини ташкил этиш, шахсий томорқани ривожлантиришга субсидия ажратиш, қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, ишсизларни касбга тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш, “Устоз-шогирд” усулида ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, моддий қўллаб-қувватлаш каби бир қанча масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.
Учрашув сўнгида маҳалла раислари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.