Вилоят ИИБ бошлиғи, қўшкўпирлик ёшлар билан учрашди

         Ёшлар-эртамиз эгалари. Уларни қандай инсон, қайси касб эгаси бўлиб етишишлари эртамиз тақдирини белгилаб беради. Бугун уларнинг баркамол инсон бўлиб улғайишлари, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари йўлида истиқболли ишлар, самарали учрашувлар ташкил этилмоқда. Сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашиб, улар билан самимий мулоқотда бўлиб келаётганликлари фикримизнинг исботидир.

         Бугун учинчи сектор раҳбари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Даврон Назармуҳаммедовнинг Қўшкўпир туманида уюшмаган ёшлар ҳамда мактаб битирувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Сектор раҳбари ёшлар билан учрашувни очиқ мулоқот тарзида ўтказди. У дастлаб марказда ташкил қилинган Беш ташаббус йўналишлари доирасида қилинаётган ишлар билан танишди, ёшларнинг иқтидорини кўриб, уларни руҳлантирди.

Суҳбат давомида эса бугунги кунда айрим кимсалар томонидан содир этилаёган ўғирлик, безорилик, турли хил нохуш ҳолатларнинг оқибати яхшиликка олиб келмаслиги, бундай хатти-ҳаракатларнинг ниҳояси боши берк  кўчага олиб кириши муқаррарлиги ҳақида гапириб ўтди, шу билан биргаликда ёшлар доим бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари, бунда асосан Президентимиз томонидан жорий этилган Бешта муҳим ташаббуснинг барча йўналишларидан самарали фойдаланишларини таъкидлаб ўтди.

 Ёшлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларга қулоқ тутди, саволларига асосли жавоб қайтариб, таклифларини қўллаб қувватлади.

         Қўшкўпир туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов ҳам ёшлар томонидан билдирилган, туман миқёсида ечилиши мумкин бўлган кредит, тадбиркорлик учун ер майдони ажратиб бериш, мактаблар олдига пиёдалар йўлакчаси ҳамда махсус йўл белгилари ўрнатиб бериш  каби кўплаб савол ва таклифларга ойдинлик киритди. Шу ернинг ўзида билдирилган мурожаатлар ижросини тегишли ташкилотларга топшириб, бажарилишини назоратга олди.

         Тадбир давомида вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Сардор Раҳимов, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги  бошқармаси  бошлиғи Шавкат Бойхўрозов,  Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Жамолиддин Юсупов ва бошқалар сўзга чиқдилар ва ёшлар томонидан ўз соҳалари юзасидан билдирилган саволларга жавоблар қайтардилар.  

         Учрашув якунида Қўшкўпир туманида маҳаллалар хавфсизлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган бир гуруҳ соҳа ходимларини “Ташаккурнома” билан тақдирлади ва бадиий адабиётлар тўпламини туҳфа этди. Шунингдек, ташаббус доирасида тўгаракларда фаол иштирок этиб келаётган ёшларга мусиқа асбоблари совға қилди.

         Бугунги мазмунли учрашувда жами 300 дан ортиқ ёшлар иштирок этдилар.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари