Вилоят аҳолиси 9 ой ичида 17,6 минг кишига ўсди.

Хоразм вилояти доимий аҳолиси сони
2020-йил 1-октябрь ҳолатига 1884,1 минг кишини ташкил этиб, ўтган 9 ой давомида 17,6 минг кишига ёки 0,9 %га ўсди.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 624,4 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 33,1 %), қишлоқ аҳолиси сони 1259,7 минг кишини (66,9 %) ташкил этди.
Вилоят ҳудудлари кесимида қилинган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки,
ҳисобот даврида энг кўп аҳоли сони Урганч туманида қайд қилиниб, вилоят аҳолиси сонидаги улуши 10,6 %ни (200,2 минг киши) ташкил этган, кейинги ўринларда Ҳазорасп тумани-10,3 % ни (194,6 минг киши), Хонқа тумани- 9,9 % (187,3 минг киши) ни ва Қўшкўпир тумани - 9,2 % (172,9 минг киши) ни ташкил этган.

 

Хоразм вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари