Вилоят ҳокими "Қурбон Ҳайити" да Қўшкўпирга келди ва...

Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни каттадир. Ушбу улуғ кунларни бутун ўзбек халқи эзгу ниятлар, буюк мақсадлар ила қарши олишади. Ушбу муборак куннинг моҳияти ва аҳамияти шундаки, унда халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик, миллий-диний қадриятларимиз рамзи акс этган.


Эҳтиёжманд оилаларга Президентимиз томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан Хоразм вилоятига 10 млрд.сўм, жумладан, Қўшкўпир туманига 1 млрд. 405 млн. сўм пул маблағлари, Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан (346-ф, 29.07.2020й), "Саховат ва кўмак" фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам сифатида берилиши аҳолини бирдек қувонтирди.


Бугун Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов Қўшкўпир туманида бўлиб, “Маданият” маҳалла “Адолат” кўчасида истиқомат қилувчи 87 яшар Хоним она Қозақованинг ҳолидан хабар олди. Муборак “Қурбон ҳайит” байрами билан қутлаб, Муҳтарам Президентимиз томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган пул маблағларидан 1млн.404 минг сўм пул мукофотини топширди. Онахоннинг кўнгли бундай эътибор ва ғамхўрликдан тоғдек кўтарилди. Қўлларини дуога очди ва энг эзгу тилакларни билдирди.


Хоним она Қозақованинг хонадони бугун туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалардан саналади. Ушбу хонадонга ижтимоий томондан кўмак бериш, қўллаб-қувватлаш мақсадида ун, ёғ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Ушбу тадбир карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилиб, унда туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда нуронийлар, имом хатиблар иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида “Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилган “Маданият” маҳалласининг “Адолат” кўчаси кўздан кечирилди. Кўчада бўлаётган ободонлаштириш ишлари, ободлик, саранжом-саришталик, нафосат ҳукм сураётганлиги боис вилоят, туман ҳокимлари маҳалла раиси Гулбаҳор Султоновага ташаккур билдирдилар.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари