ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ
Иккинчи жаҳон уруши – бир сўз билан халқ орасида қонли уруш деб ҳам юритилади. Бу бежизга эмас. Ҳар бир қалбни тирнаган қора хатлар халқимиз бошига не-не қора кунларни солмади. Ватандошларимиз инсоният тарихидаги энг даҳшатли, энг қонли урушда мардларча жанг қилди, кўплаб оловли жанггоҳларда ҳалок бўлди. Урушга кетганларнинг ҳеч бўлмаганда 4 нафаридан 1 нафари омон қайтиб келмаган. Қайтганлари ҳам ярадор, ногирон, камида бир қўлидан, оёғидан ажралганлар. Халқда етимлар сони тобора ошиб боргани, очарчилик, меҳнатнинг оғирлиги, бир бурда нонни ейиш учун кеча-ю кундуз инсонларни меҳнатга жалб қилиш ва шу кабилар инсоният бошига оғир кулфат бўлиб ёғилди. Бироқ бу билан меҳрибон ва олижаноб, меҳнаткаш, болажон халқимизнинг қадди букилгани йўқ. Улар қийинчиликларга бардош бера олди.
Мустақил бўлганимиздан кейин анашундай жангли урушларда ҳалок бўлганларнинг номи абадиятга мухрланди, хотираси улуғланмоқда. Биз билан замонни қарши олаётган қаҳрамонларимиз, бизга тарихни сўзлаб, бугуннинг қадрини чуқур англашга ундаётган фахрий уруш қатнашчилари Бозор ота Полвонов ҳамда Вафо Искандаровлар ҳам бугун доим меҳр-эътибор оғушида.