ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ УЛУҒЛАНДИ!

Қўшкўпир тумани марказий шифохонасида ЎзЛиДеП бошланғич партия ташкилоти томонидан “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” бош ғояси остида “Мақсадимиз – Янги Ўзбекистонни олижаноб халқимиз билан бирга барпо этиш ва унинг буюк келажагини таъминлаш!” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унда бугунги синовли кунларда халқимиз мадаткорига айланган замонамиз қаҳрамонлари-шифокорларга кўрсатаётган буюк хизматлари учун миннатдорлик билдирдилар. Халқимиз саломатлиги йўлида ўз жонини фидо қилишга тайёр соҳа ходимларнинг хизмати ҳар қачонгиданда кўпроқ улуғланди. Учрашув сўнгида Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, яъни, шифокорларга  ташаккурномалар топширилди.  

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари