ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ
Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмасида илк бор буйрак кўчириб ўтказиш ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Мазкур мураккаб жарроҳлик амалиётини Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослашган Хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази хирург трансплантологи Собиров Жасур Ғайбуллаевич бошчилигида ҳамда вилоят ва туман шифокорлари билан биргаликда муваффақиятли амалга оширдилар.
Бугунги жарроҳлик амалиётимиз олти соат давом этди. Натижаси қониқарли. Беморда пешоб ажралиши бошланди. Айни пайтда, бемор Хайитбоев Зафар ва донор Хайитбоева Мавлуда (беморнинг синглиси)нинг аҳволи яхши. Ҳозир уларнинг саломатлиги тиббий стандартлар асосида назоратга олинган, – деди жарроҳ, хирург трансплантолог Ж.Собиров
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати