Заҳириддин Муҳаммад Бобур
14-февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540-йиллиги муносабати билан Қўшкўпир туманидаги Ахборот кутубхона марказида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирга туман ҳокимлиги, туман "Қўриқлаш" бўлими, туман Маънавият ва маърифат бўлими масъул ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сардорлар Кенгаши вакиллари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, фахрийлар, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.
Маънавий-маърифий кечада ўқувчилар томонидан Бобур ҳаёти ва ижоди, ғазал ва рубоийлари куй-қўшиқлар тарзида айтилиб, рақслар ижро этилди.
Сўнг сана муносабати билан ўтказилган тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирланди. Бу каби тадбир ўқувчиларни шоир ижоди, унинг бой маънавий меросига бўлган қизиқишларини янада оширишга ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилиши шубҳасиз.