Жамоавий хўжаликларда яшовчилар қандай рўйхатга олинади
Жамоавий уй хўжаликларида яшовчилар қандай рўйхатга олинади ?
Аҳолининг айрим тоифалари яшайдиган қуйидаги муассасалар (ташкилотлар) жамоавий уй хўжаликлари ҳисобланади: болалар интернатлари, тарбия муассасалари; ижтимоий муассасалар; диний муассасалар; шифохоналар ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотлари; зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида; қамоқда сақлаш жойлари, тергов ҳибсхонаси, ахлоқ тузатиш муассасалари ва махсус муассасалар. Ушбу муассасаларда яшовчи (доимий ёки вақтинча) шахсларни рўйхатга олиш ишлари уларнинг маъмуриятлари томонидан амалга оширилади. Рўйхатга олувчилар ўзига бириктирилган ҳисоб участкаси ҳудудида жойлашган меҳмонхона туридаги муассасаларда рўйхатга олиш ишларини ушбу муассасанинг маъмурияти билан биргаликда амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарори