Қўшкўпир тумани кундалик деҳқон бозори дарвозаси олдига махсус “дезинфекция туннел”и ўрнатилган бўлиб, шу ердан ўтувчи ҳар бир фуқаро, тадбиркор ва харидорлар оёқ кийимлари, қолаверса, бозор ичидаги йўлаклар ҳам ҳар куни дезинфекция қилиб борилмоқда.
Бозорларда одамлар оралиқ масофа сақлаб харид қилиши туман ички ишлар ходимлари томонидан огоҳлантирилмоқда. Бу албатта, коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олишга ҳамда инсонлар саломатлигини асрашга қаратилган саъй-ҳаракатлардан биридир.