Зулфия мукофоти
Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун бўлиб ўтадиган танловнинг Қўшкўпир туман босқичи ўтказилди.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти истеъдодли қизларни кашф этиш ва уларни рағбатлантиришда муҳим омил бўлмоқда.
2022-йил 18-октябрь куни ўтказилган танловнинг биринчи босқичида тумандаги 50 нафардан зиёд иқтидорли қизлар иштирок этишди.
Ушбу танлов қизларнинг илмий изланишлари, таълимдаги муваффақиятлари, мамлакат ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларида эришган ютуқларининг ўзига хос тақдимоти ҳам бўлди.
Танловнинг туман босқичида ғолиб бўлган 7 нафар қизлар адабиёт, фан, таълим, санъат ва маданият, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ўз маҳоратларини яна бир бор синовдан ўтказишди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ