Ҳарбийлар “Саховат ва Кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол

Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва Кўмак” умумхалқ ҳаракати халқимиз томонидан юксак кайфиятда кутиб олинди. Ушбу эзгу ҳаракат доирасида бугунги кунда кўплаб меҳр-оқибатли, саховатли инсонларимиз коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин пайтида бир-бирини қўллаб-қувватламоқда.

Бугунги кунда Қўшкўпир туманидаги эҳтиёжманд, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилаларга идора-ташкилот ходимлари, тадбиркорлар, ҳомийлар томонидан озиқ-оқват маҳсулотлари етказиб берилаётган бўлса, бугун уларнинг сафи янада кенгайди.

Яъни, туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири Ўзбекистон ва Туркманистон  чегара пости жойлашган маҳаллалардаги 18 та хонадонга ҳарбийлар томонидан 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Шу билан биргаликда коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олидини олиш, саломатликни асраш мақсадида карантин қоидаларига   жиддий риоя қилиш, зарур юмуш бўлмаса кўчага чиқмаслик, инсонлар билан муомалада бўлганда эса тиббий ниқоблардан фойдаланиш, икки метр оралиқ масофани сақлаш лозимлиги  тушунтирилди.

Ҳарбийларнинг эҳтиёжманд оилаларга  беминнат ёрдам кўрсатиб, инсонларнинг қийнаётган муаммоларини қалбан ҳис қилаётганлиги, айниқса,  ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ҳақиқий ватанпарварлик туйғуларини уйғотиб, жасорат, мардлик, матонатли бўлишга ундамоқда.  

-Мен келажакда ватан ҳимоячиси бўламан, Ватанимга хизмат қиламан!-дея  ҳарбийларга ҳавас билан боқаётган  эҳтиёжманд оила фарзандлари эртага албатта, бугуннинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўз истиқболини яратиб, фаровон ҳаётга эриша оладилар. Бугун ҳар бир инсонга ибрат ва ўрнак бўлиб келаётган Ватан ҳимоячиларидан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Ҳа, яхшиликнинг, савобли ишнинг чегараси йўқ. Меҳр-мурувватга, эътиборга  муҳтоқ кўнгилларни зиёрат этиш эса эзгу фазилат.   Зеро, аждодларимиз таъкидлаганидек, “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари