ЎзМТДП Қўшкўпир туман Кенгаши фаоллари ва ўқувчи ёшлар томонидан маданий мерос объекти ҳисобланган Маҳмуд Аз-Замаҳшарий бюсти ўрнатилган истироҳат боғида ҳашар акцияси уюштирилди.
Акцияда буюк бобокалонимиз Аз-Замаҳшарийнинг босиб ўтган нурли йўли ва илм фан борасида эришган катта ютуқлари эътироф этилди. Ёшлар томонидан бобокалонимизнинг абадиятга мухрланган буюк мероси, хизматлари ҳақида фикрлар айтилди. Шундан сўнг ёдгорлик атрофи ободлигига ҳисса қўшилди.