Ҳисобот йиғилиши ўтказилди
ЎзМТДП Қўшкўпир туман депутатлик гуруҳи томонидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Мазкур йиғилишда Марказий кенгаши Депутатлик бирлашмалари ва БПТлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Улуғбек Сафаров, ЎзМТДП Марказий кенгаши Депутатлик бирлашмалари ва БПТлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Абу Муслим Усманов, ЎзМТДП Хоразм Вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Юсупов Ғофуржон Рўзимович, партия туман Кенгаши депутатлари, жамоатчилик асосида фаолият юритувчи партия туман Кенгаши раиси ўринбосарлари иштирок этишди. Йиғилишда 2021 йилда депутатлик гуруҳи олдида турган устувор вазифалар муҳокама этилди. Жумладан, депутатларнинг жойлардаги фаоллигини ошириш айниқса, ижтимоий тармоқларда ҳар бир депутатнинг ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ва қарорлари юзасидан таклиф ва муносабатларини билдириб бориши масаласи, сессиялар кун тартибига ташаббус масалалар киритиш, мансабдор шахслар ҳисоботини тинглаш бўйича ташаббуслар кўрсатиш ва шу каби фаолиятнинг муҳим жиҳатлари хусусида сўз борди.
Шунингдек, шу куни 2-сон мактабда ЎзМТДП Қўшкўпир туман Кенгашининг II Пленуми ҳам бўлиб ўтди. Пленум ишида Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидан келиб чиқадиган партия олдидаги устувор ва долзарб вазифалар тўғрисида, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қўшкўпир туман Кенгаши ва депутатлик гуруҳининг 2020 йилдаги фаолияти якунлари ва 2021 йилга мўлжалланган асосий устувор вазифалари тўғрисида ҳамда партия фаолиятига оид бошқа масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ