Ҳоким "Уйғур" маҳалласида аҳоли билан учрашди

Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири “Уйғур” маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашди. Фуқароларнинг дард-у ташвишларини тинглади, муаммолари билан танишди.

Қабулда фуқаролар томонидан ички йўлларнинг таъмирланиши, маҳаллаларда тарқатилаётган ун маҳсулоти ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, ишга жойлашиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.


-Маҳалламизда ун маҳсулоти вақтида етиб келяпти, бироқ уннинг ҳажмини оширишда амалий ёрдам берсангиз,-дейди шу маҳаллада яшовчи фуқаро Гулчеҳра Дурдиева.


Худди шундай мурожаатлар бошқа фуқаролар томонидан ҳам билдирилди.
Мурожаатларга шу вақтнинг ўзида ҳоким томонидан ижобий ечимига эътибор қаратилди ва тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. Қабулда жами 15 фуқаро иштирок этди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари