Ҳоким Ж.Р.Раҳимовнинг туман тадбиркорларига МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум азиз юртдошлар!

Ҳурматли тадбиркорлар!                   

Барчамизга маълумки, кейинги йилларда юртимизда ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини яхши англаб етмоқда, турмуш шароитини янада яхшилаш ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида ўз қизиқиш ва интилишларини амалга ошириш учун ҳаракат қилмоқда. «Тадбиркорликни ривожлантириш – мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналиши этиб белгиланган ва бу фаолият билан шуғулланувчилар ва шуғулланиш истагида бўлганлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Кейинги йилларда бизнес муҳитини яхшилаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича фармон ва қарорлар қабул қилинди. Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишлар кескин қисқартирилди. «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Yoshlar – kelajagimiz» каби бир қатор дастурлари тадбиркорлик истагидагиларни қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда. Натижада янги ташкил этилган субъектлар сони 2,0 бараварга кўпайгани бунинг тасдиғидир.

Куни кеча муҳтарам Президентимиз томонларидан тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган ўтказилган видеоселектор йиғилишида  биз ҳокимлар 50 фоиз иш вақтимизни янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш ва ишлаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал этишга сарфлашимиз лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида туман иқтисодиёт комплексига қарашли ташкилотлар раҳбар ва ҳодимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тарғибот ишлари олиб борилиши натижасида бугунги кунда қўшимча қишлоқ хўжалиги соҳасида 934 млрд.сўмлик  475 та, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида 507 млрд.сўмлик 255 та лойиҳалар шакллантирилди.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида  3700 тадан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилиниши ва бюджетга қўшимча йиллик             28,0 млрд.сўмлик тушумларни кўпайтириш имконияти яратилади.

Туманда фойдаланилмаётган ва бўш турган бино ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида ҳудудлардаги объектлар доимий равишда хатлов ўтказилиб келинмоқда. Бугунги кунгача 172 та бўш турган бино ва иншоотлар аниқланди. 

77 та объект мулкдорларига нисбатан лойиҳа тақдим қилмаганлиги ва бўш бино негизида лойиҳани амалга оширмаганлиги сабабли таъсирчан солиқ механизми қўлланилди.

Базага киритилган бўш бинолардан 41 таси бўйича самарали фойдаланиш йўлга қўйилди.

                                                                             

Туманда 2019 йил 1 ноябрь ҳолатига жами 2455 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 750 таси жорий йилда янгидан ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
4 сентябрдаги ПҚ-3928-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоятда барча тоифадаги фойдаланилмаётган бўш ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ишлари натижасида жами 155 та фойдаланилмаётган бўш объектлар аниқланган бўлиб, улар эгаллаган жами ер майдони 156,7 гектарни, шундан қурилиш билан банд қисми        3,8 минг кв.м.ни ташкил қилади.

Шундан хусусий секторга қарашли бўш турган объектлар ва ер майдонлари 146 тани ташкил қилиб, ерлардан самарасиз фойдаланилгани учун 2 та объектлар давлат заҳирага қайтарилди, 69 та объект мулкдорига нисбатан инвестиция лойиҳалари тақдим қилинмаганлиги ва амалга оширилмаганлиги учун
569 млн.сўм таъсирчан солиқ чоралари кўрилган 1 та объект яроқсизлиги ҳамда бузиш ҳудудида жойлашганлиги сабабли бузилиши белгиланган.

Туман худудида тадбиркорлик ва кичик биснес субъектларининг муаммоларини ўрганиб, уларга амалий ёрдамлар бериш мақсадида         1306 таси билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг фаолияти ўрганилди ва “Яхши”, Ўрта”, “Қониқарли” тоифаларга ажратилди.

Ўрганиш натижаларига кўра мазкур тадбиркорлик субъектларининг 739 таси (56.6 фоиз) –  яхши, 546 таси (41.8 фоиз) – ўрта, 23 таси             (1.8 фоиз) – қониқарли субъектлар тоифасига ажратилди.

Шунингдек қониқарли субъектлар тоифасига киритилган тадбиркорлик субъектлари билан индивидуал ишлашимиз зарур.

 

Маълумот учун: Бугунги кунгача 4 та тадбиркор “яхши” тоифага ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига сафари якунлари бўйича ўтказилган мажлис баённомаси топшириқларига асосан 2019-2020 йилларда туманда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали 193,3 млрд. сўм миқдоридаги жами 84 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳамда  919 та янги ишчи ўринлари яратилиши белгиланган ва январь-ноябрь ойларида 77,0 млрд. сўмлик 65 та лойиҳа ишга туширилиши ва 329 та янги ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган.  Амалда 77,5 млрд. сўмлик 65 та лойиҳа ишга туширилди ва 319 та янги ишчи ўрни яратилди.

Хусусан, “Газ трейдинг” МЧЖ томонидан 5,1 млрд. сўмлик “Автомобилларга сиқилган газ қуйиш” шаҳобчаси ташкил қилиш, “Уммон балиқ” фермер хўжалиги томонидан 4,5 млрд. сўмлик “Табиий ва сунъий кўлларда балиқ етиштиришни ташкил қилиш” лойиҳаси, “Мухлиса Муниса боғи” фермер хўжалиги, “Хадра Хасан” ҳамда “Қўшкўпир савдо экспорт” МЧЖ лар томонидан 17,0 млрд. сўмлик “Замонавий иссиқхона” ташкил қилиш лойиҳалари амалга оширилди. Шунингдек, “Қўшкўпир текс” МЧЖ томонидан 2,5 млрд. сўмлик “Тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси қисман ишга туширилди ҳамда 150 та янги ишчи ўрни яратилди. Яқин кунларда ишчилар сони 250 тага, лойиҳа тўлиқ куч билан ишлай бошлагач 750 тага етказилади.

Хорижий инвестиция иштирокида амалга оширилаётган “He Fei Technology Co.ltd” (Хитой) унитар корхонаси томонидан “Қизилмия илдизини қайта ишлашни ташкил қилиш” лойиҳаси ҳам 2019 йилда 3,0 млн. АҚШ доллари инвестиция жалб қилинган ҳолда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

 

Тадбиркорларни қийнаётган муаммолардан бири бу тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлардар. Бу тизим соддалаштирилиб кўпгина ваколатлар республика ва вилоят банкларидан олиниб, туман тижорат банкларига берилди.

2019 йил 1 ноябрь ҳолатига тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига жами 73.9 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Маълумот учун: озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 26.5 млрд. сўм, ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга 7.5 млрд сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга 258 млн. сўм, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга 5.3 млрд.сўм; хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадларига 19.6 млрд. сўм; оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга 1.3 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Шунингдек, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида         18.8 млд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Хурматли тадбиркорлар! Муҳтарам Президентимиз сизларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз фаолият юритишингиз учун, жойларда Бош вазир қабулхоналарининг ташкил этилгани, ушбу имконият натижасида ҳар бир муаммонгиз ижобий ечим топилаётганини сир эмас.

Бош вазир қабулхоналарига жорий йилнинг 10 ойи давомида 127 та тадбиркорлар томонидан бугунги кунда 163 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 145 таси (89 %и) ижобий ҳал қилинган, 18 таси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилмоқда.

Ушбу мурожаатларнинг 71 таси банк кредитлари бўйича
(66 таси яъни 93 %и ижобий ҳал қилинган), ер ҳамда бино ажратиш бўйича 29 та (22 таси яъни 75.8%), коммуникация тармоқларига уланиш бўйича    20 та (18 таси яъни 90%) 18 таси бошқа масалалар (17 таси, яъни 94.4 %) бўйича келиб тушган.

Ушбу мурожаатларни изчил ўрганиш ва уларга самарали ечим топиш мақсадида жойларда тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари тузилди.

Ўрганишлар натижасида тадбиркорларни қийнаётган мухим муаммолардан бири ер ажратиш масаласидар.

Янги норматив хужжатларга асосан тадбиркор ёки тадбиркор бўлиш истагида юрган фуқароларга ер ажратиш очиқ-ошкора равишда, барча учун тенг шароитлар яратган ҳолда, электрон аукцион орқали амалга оширилади.

Мухтарам Президентимизнинг ПҚ-4427-сонли қарорига асосан “Yerelektron” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аукцион савдолари орқали ер участкаларини жойлаштириш бўйича “Yerelektron” автоматлаштирилган ахборот  тизими орқали туман бўйича 19.8 гектар ер майдони жойлаштирилган.  Шу ўринда туманимиздаги тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган фуқароларимизга мазкур аукционларда қатнашиб, ер учун бўлган талабларини қондиришларини сўраган бўлар эдим.

Фурсатдан фойдаланиб шуни таъкидлашим, керакки иқтисодиётнинг асосий қонуни бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб туманимиз фуқароларига қишлоқ хўжалигида картошка, балиқ, тухум, узум маҳсулотлари ҳамда  асалчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни сўраган бўлар эдим. Чунки туманда етиштирилаётган ушбу маҳсулотлар туман аҳолиси талабини қондира олмайди. Яъни картошка етиштириш 46,8 фоизга, узум етиштириш 43,2 фоизга, тухум маҳсулотларига бўлган талабини қондириш 80,2 фоизга, балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш 65,3 фоизга, асал маҳсулотларига бўлган талабини қондириш 22.8 фоизни ташкил қилади.

 

Албатта бу борада мутасадди ташкилотлар иштирокида туманда аҳолига етишмайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 2020 йилда етиштириш учун тегишли чора тадбирлар ишлаб чиққанмиз. Жумладан:

Картошка етиштириш бўйича 2021 йилгача пахтадан қисқартирилган майдонларда қўшимча етиштириладиган 2500 тонна маҳсулот ҳисобига 8089 тонна махсулот етиштирилиб, аҳоли ехтиёжини камида 100 фоизга қондириш;

Узум етиштириш учун 100 гектар токзорлар барпо қилиш, 2021 йилда ҳосилга кирадиган 50 гектар майдонда етиштириладиган 750 тонна маҳсулот ҳисобига 2002 тонна махсулот етиштирилиб, аҳоли эхтиёжини
100 фоизга қондириш режалаштирилган.

Тухум етиштириш бўйича 2021 йилда “Қўшкўпир парранда” МЧЖ, “Дурди Камол” ф/х ва шу каби тадбиркорларимиз томонидан парранда бош сонини 200 мингтага етказиш орқали аҳоли талабини 101 фоизга қондирилиши режалаштирилган.

Балиқ етиштириш бўйича бугунги кунда туманда жами 952 гектар кўллар (шундан 635 га табиий, 317 га сунъий) мавжуд бўлиб, 55 та балиқчилик хўжаликларига бириктириб берилган бўлиб, 2020 йилда           1280 тонна балиқ етиштирилиши ҳисобига аҳоли талабини 108 фоизга қондирилиши таъминланади.

2021 йилда Асал етиштириш бўйича янгидан ташкил қилинадиган 20 та субъектларда 800 та ва ҳар бир фермер хўжаликларида 20 та оилалар ташкил қилиш орқали асал хосилини 200 тоннадан ошириш орқали аҳоли талабини камида 100 фоизга етказиш режалаштирилган.

Туманда 2019/2020 йил қиш-баҳор ойларида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш тадбирларини тизимли равишда амалга оширилишини таъминлаш ва мазкур тадбирлар билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал қилиш бўйича барча тоифа хўжаликлари жами 1484 тонна бўлиб, шундан картошка 390 тонна пиёз 297 тонна, сабзи 419 тонна 295 тонна гуруч, 47 тонна карам, 37 тонна кдуккакли дон маҳсулотларини захирага жамғариш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 12 ноябр ҳолатига томонидан жами 900 тонна (60.6%) захира қилинди. Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш учун музлатгичли омборларга талаб мавжудлигини ҳисобга оладиган бўлсак, тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган фуқароларимизга ҳукуматимиз томонидан берилган имтиёзлардан фойдаланиб ушбу соҳани ривожлантиришни таклиф қилган бўлар эдим.

Туманда бугунги кунда 13 та корхона ва ташкилотларда 6870 тонналик совуткич ва омборхоналар мавжуд. Шундан 4170 тонналик замонавий совуткичли сиғимлар ташкил қилади.

Ҳурматли юртдошлар, азиз тадбиркорлар! Туманда тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар жуда ҳам кўп. Бу борада барча тегишли идора-ташкилотлар, масъул ходимлар сектор рахбарлари бошчилигида барча тегишли тадбирларни амалга оширамиз.

Бундан кейин Сизларнинг олдингизда ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги, ҳудуддаги барча раҳбарлар Сизларга яқиндан кўмакчи бўлиши, ҳар куни доимий равишда масалаларингиз билан шуғулланишимизни кафорлатлайман.

Шу ўринда туман хокимлигида ташкил қилинган телефон рақамларини эълон қилмоқчи эдим. 62 код билан

329 – 52 - 29,   329 – 48 - 83,   329 – 57 - 04,   329 – 56 - 60

Қуйидаги телефонлар орқали ҳар қандай мурожаатлар қабул қилинади ва белгиланган тартибда жавоблар берилиши таъминланади.

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари