Қўшкўпир туман ҳокимлигининг катта залида бўлиб ўтган “Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти” кўрик-танловида бир гуруҳ фидоий ходимлар тақдирландилар. Унда мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатиб келаётганлиги учун “Ошоққалъа” маҳалласида жойлашган 242-сонли таянч пункт профилактика инспектори Норбек Матқулиев 1-ўринга, “Тараққиёт” маҳалласида жойлашган 220-сонли таянч пункт профилактика инспектори Ойбек Бобожонов 2-ўринга, “Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган 338-сонли таянч пункт профилактика инспектори Бекмурод Ибрагимов 3-ўринга муносиб деб топилганликлари учун туман ҳокими Жўрабек Раҳимов томонидан “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирландилар.
Давлат органларини аҳоли билан янада яқинлаштириш, халқ билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиб келаётганлиги, ҳудудлардаги барча ижтимоий-иқтисодий соҳадаги мауаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ тартиботини таъминлашдаги алоҳида хизматлари учун “Энг фидоий сектор раҳбари” номинацияси бўйича Қўшкўпир туман прокурори Мақсуд Хожаев “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.
Шунингдек, “Энг фидоий маҳалла раиси” номинацияси бўйича “Зарбдор” МФЙ раиси Раъно Оллаберганова, “Энг фаол профилактика инспектори” номинацияси бўйича “Уйғур” маҳалласида жойлашган 240-сонли таянч пункти профилактика инспектори лейтенант Нурбек Нуржонов, “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича фаол мутахассис” номинацияси билан “Пахтакор” маҳалласи мутахассиси Гулнора Худоёрова, “Энг фаол ёшлар етакчиси” номинацияси бўйича Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси Манзура Хўжаева, “Энг фаол профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси” номинацияси бўйича “Янгилик” маҳалласи профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Исломбек Ибрагимов, “Адолатли яраштириш комиссияси раиси” номинацияси бўйича “Ўрта қишлоқ” МФЙ раиси Гулнора Абдуллаевалар Қўшкўпир тумани ҳокимининг “Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.