Ҳоким битирувчилар билан онлайн учрашув ўтказди
Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ZOOM платформаси орқали бу йил олий таълимга ҳужжат топшираётган битиручилар билан онлайн учрашув ўтказди.
Қўшкўпир туманида жами 54 та мактаб бўлиб, бу йил 2441 нафар битирувчи мактабни тамомлади. Битирувчиларнинг барчаси олий таълимга ўқишга кириш истагини билдиришган. Шулардан бугунги кунга қадар 80 фоиз битирувчи кириш имтиҳонлари учун ҳужжат топширган.
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, тумандаги 2-сон мактабдан 1 нафар ўқувчи, 1-сон ИМИ дан 2 нафар ўқувчи имтиёз асосида олий таълимга имтихонларсиз талабаликка қабул қилиндилар.
Туман ҳокими учрашув давомида сўз юритар экан, талабалар сафи янада кенгайишини, олий таълимга кириш учун янада диққатли бўлиб, ўз билимларига таянишларини айтиб ўтди.
Учрашувда туман прокурори Мақсуд Хожаев ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи Жасурбек Мадаминов ҳам иштирок этди. Ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб бериб, таклифларини қўллаб-қувватладилар. Эндиликда уларни кутиб турган энг ҳаяжонли дақиқаларда, яъни, имтиҳонлардан ўтиб олишларида муваффақият тиладилар.