Ҳоким фуқаролар қабулини ўтказди

Халқ дардини тинглаш, муаммоларига ечим топиш, таклифларига муносабат билдириш саодатли ишдир.  Анашундай саодатли ишга қўл уриб, одамлар фикрини бирма-бир эшитаётган ва муаммоларига ечим топиш мақсадида ҳар куни фуқароларни қабул қилаётган  Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бугун ҳам  ўз қабулини ўтказди.   

Бугунги фуқаролар қабулида жами 19 та мурожаат келиб тушди.       Мурожаатларнинг аксарияти соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш юзасидан моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, кредит масалалари бўлди.

– Бир неча ойдан бери уйимизнинг яшаш шароитини яхшилашга оз бўлсада кўмак олиш учун кўпгина ташкилотларга мурожаат қилди. Ечими ижобий ҳал бўлмагач туман ҳокимининг қабулига келдим. Бугун яшаш шароитим оғирлиги ва уй-жойни қисман таъмирлашга эҳтиёжим борлигини тушунтирдим.Туман ҳокими масалам ижобий ҳал этилишини айтди. Бундан бағоятда хурсанд бўлдим,-дейди фуқаро Юлдуз Камолова.

-Фарзандимни аперация қилдиришим керак, бироқ моддий томонлама қийналяпман,-дейди Иқбол Назарова.- Боламнинг соғайиб кетиши учун моддий ёрдам ажратиб беришингизни сўрайман.

Бундай мурожаатлар яна кўпчилик томонидан ҳам билдирилди. Ушбу фуқаронинг мурожаати эса ҳал қилинди, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори томонидан ордер берилиши айтилди.

16 та мурожаат шу ернинг ўзида тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари билан ижобий ҳал қилишга эришилди. Қолган 3 та масала юзасидан эса меҳнат қонунчилиги доирасида ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.  

Президентимизнинг шундай сўзлари бор “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак!” Бу ҳаётбахш ва халқчил сўзлар бугун Қўшкўпир тумани мисолида ўз ифодасини топмоқда.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари