Ҳоким фуқаролар қабулини ўтказди

Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда ҳоким ҳар бир фуқаронинг мурожаатини бирма-бир тинглади ва муаммо ечимига эътибор қаратди. Фуқаролар томонидан  жами 20 та мурожаат келиб тушди.

-Оилавий шароитим оғирроқ, соғлигим билан боғлиқ жиддий муаммоим бор. Шуларни инобатга олиб менга нафақа пулини тўғирлаб беришда амалий кўмак берсангиз,-дея мурожаат қилди фуқаро Гўзал Рўзметова. Ушбу фуқаронинг мурожаати ўрганилди ва ечими нуқтаи назаридан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

 

Шунингдек, Дилдора Раҳимова, Бекпошша Исмоилова, Сардорбек Болтаев, Ҳажибой Саъдуллаев, Нурпошша Бекчанова каби фуқароларнинг  кадастр, ишга жойлашиш, йўл, тоза ичимлик суви, табиий газ, уй-жой, тадбиркорлик ва боғ яратиш учун ер ажратиб бериш масалалари билан боғлиқ  мурожаатлари тингланди.

15 та мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, шундан 2 та мурожаат ўрганилгандан сўнг ижобий ҳал этилиши айтилди. Қолган 3 та масала юзасидан эса фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари